Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

МАСЪУЛИЯТ БЎЛГАН ЖОЙДА ИШДА УНУМ БЎЛАДИ

10 Oktabr, 2017
90

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Гулистон шаҳридаги «Сайқал» маҳалласида жорий йил бирорта жиноят содир этилмаган. Бунииг сабаби ҳудуд осойишталигини таъминлашга барча бирдек масъулият билан ёндашаётганидан, албатта.

– Махалламиз шаҳар марказида бўлгани учун вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бошқармаси, вилоят иқтисодий суди ва бошқа муассаса, ташкилотларнинг асосий биноси шу ерда жойлашган, – дейди «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари Амир Элназаров. — Шу боис ҳам йиғинимиз ҳамиша гавжум, автотранспортлар қатнови кўп. Бундай жараёнда осойишталикни таъминлаш учун икки баробар куч ва эътибор талаб этилади. Иш фаолиятимизни ташкил этишда айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Боиси, биргина кўнгилсиз ҳодиса ҳам аҳоли тинчлигига дахл қилади.

Масъулият бўлган жойда ишда ҳам унум бўлади, деган иборага амал қилувчи посбон фаолияти билан яқиндан танишганимизда ҳужжатлар тикилган йиғма жилддаги баъзи фактлар эътиборимизни тортди. Қарангки, ўтган йили маҳаллада 13 нафар вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолати, 15 та нотинч ва 8 та нобоп оила, 20 нафар муқаддам судланган рўйхатга олинган.

Посбон ва фаолларнинг ҳамкорликда ўтказган профилактик чора- тадбирлари натижасида бу рўйхат кескин қисқариб, айрим ҳолатлар бутунлай барҳам топган. Бу сардорнинг йўл қўйилган камчиликлардан тегишли хулоса чиқариб, самаралироқ тажрибалардан унумли фойдаланаётганидан далолат беради.

А.Элназаровнинг саъй-ҳаракатлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Гулистон шаҳар кенгаши ҳамда ички ишлар бўлими томонидан эътироф этилгани уни ўз вазифасига янада масъ­улият билан ёндашишга ундади.

– Кечки навбатчиликлардан бирида кўча бошида турган юк машинаси эътиборимни тортди, – дея сўз бошлади посбон. – Аввалига синчиклаб кузатдим, ҳайдовчи ма­шина эшигини  очиб қоронғи томонга қараб алланималар дея овозини баландлатганда бу ерда бир гап борлигига  ишонч ҳосил қилдим. Вазиятдан профилактика инспекторини огоҳ этиб, уларга яқинлашдим. Шунда «Юкларни ортиб бўлдим, энди тезроқ жуфтакни ростлаш керак», деган овоз келди қороғи  томондан. Бу орада маҳалламиз про­филактика инспектори воқеа жойига етиб келди. Шу билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олди олиниб,  ҳуқуқбузарлар қонун олдида жавоб беришди.

Осойишталикнинг барқарор бўлиши кўп жиҳатдан ижтимоий- маънавий муҳитга ҳам боғлиқ. Буни тушуниб етган маҳалла посбони таълим муассасаси ва фаоллар би­лан ҳамкорликда маданий тадбирларни мунтазам ўтказиб келаётир.

Худуд ободлигию маҳалла қиёфасида файзиёбликни таъминлашда ҳам А.Элназаров ташаббускор. Маҳалланинг икки қаватли биноси кўркам, хонадонлар ораста, кўргазмали воситалар тартиб билан илиб қўйилган.

Йиғиннинг 2016 йилда «Энг обод маҳалла» кўрик-танловида ғолиб чиқиб, мебель жамланмаси билан тақдирлангани бу йўналишда ҳам талай ишлар қилинаётганидан дало­лат беради. Посбоннинг нафақат осойишталикка, балки тозалик ҳамда озодаликни сақашга ҳам бош қўшаётгани эса эътирофга лойиқ.

Тошпўлат ҲАЙИТБОЕВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Fevral 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×