Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 2

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

МАҚОМ БУ – УММОН. УММОН – ТУБИДАГИ МАРЖОН

11 Yanvar, 2018
22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий мақом санъатини ривожлантириш ва ёшларни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъатининг кенг имкониятларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарори халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди. Бугун қай бир юртдошимиз айниқса, ушбу соҳада фаолият юритаётган, ёшларга мақом йўналиши бўйича сабоқ бераётган мутахассислар, мумтоз қўшиқлар ижрочилари билан санъат ҳақида гаплашсангиз, шу хусусда сўз очади.

Гулистон шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида анъанавий қўшиқчилик бўйича ўқитувчи, мумтоз ашулаларнинг моҳир ижрочиси Абдураҳим Султонов билан мазкур қарорнинг аҳамияти, унда шу соҳа ходимлари олдига қўйилган вазифалар, мусиқа ва санъат мактабида бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашдик.

         Абдураҳим Абдураҳмонович мазкур қарорнинг аҳамияти ва долзарблиги, миллий маданиятимиз, санъатимиз ривожида қанчалар муҳим ўрин тутиши тўғрисида гапирди. Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услублари, бой ижодий анъаналари билан маъанавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди, дейди қаҳрамонимиз.

1970 йилда Тошкент давлат консерваторияси қошида шарқ мусиқаси факультети очилди, дейди суҳбатдошимиз Абдураҳим Султонов. Ўша йиллардан буён республикамизнинг барча ҳудудларидан келган миллий мусиқамизни суйган, юракдан ҳис этган иқтидорли ёшлар, ширали овоз соҳиблари бу ўқув даргоҳида мақом санъатининг буюк билимдонлари, таниқли устозлардан таҳсил олишди ва олишмоқда.

Президентимизнинг қарорида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Мақом маркази” барпо қилиниши кўрсатиб ўтилган. Бу санъат ихлосмандларининг бошини кўкка етказди. 2014 йили октябрь ойида иқтидорли шогирдим Билолиддин Нарзуллаев билан Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган 6 –Халқаро “Муғом” кўрик-фестивалига бордик. Фестивал Боку шаҳрининг марказида жойлашган муҳташам Озарбайжон “Муғом маркази” биносида бўлиб ўтди. Бино фойесидан кириб боришда йўлакнинг икки томонида Озарбайжоннинг таниқли муғом ижрочилари, хонандалари, бастакорлару созандаларининг бюстлари ўрнатилган бўлиб, уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилган эди. Истардимки, Тошкент шаҳрида барпо этиладиган “Ўзбекистон мақом маркази”да ҳам Юнус Ражабийдан тортиб, Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, Муҳиддин Қори Ёқубов, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов, домла Ҳалим Ибодов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобулова, Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Ориф Алимахсумов, Турғун Алиматов ва бошқаларнинг суратлари ҳам ўша фахрли жойдан ўрин олса.

Болаларни 5-6 ёшидан мақом куй-қўшиқларини тинглашга ўргатиш лозим. Бизнинг мактабда анъанавий хонандалик бўлими ташкил этилган. Мақом гуруҳи фаолият кўрсатиб турибди, у вилоят ва республика кўрик-танловлари ва фестивалларида иштирок этиб келмоқда. 2015 ва 2017 йиллари Ўзбекистон телевидениесининг “Ёшлар” телеканали “Тараннум” мусиқий кўрсатувида концерт дастурларини намойиш этишди.

 – Мақом бу – денгиз. Денгиз тубидаги маржон. Кундалик ҳаётимизда “зўраки”- худди ёмғирдан кейинги “кўлмак” каби кўпаядиган хонандаларнинг қўшиқлари, ёқимсиз, қулоқни қоматга келтирадиган даражада шовқинли мусиқалар асабларни чарчатади.

Мутахассисларнинг айтишларича, мақом оҳанглари инсон юрагини бир маромда уришини таъминлаб, асабларини тинчлантирар экан. Вилоятимизнинг ҳар бир туман шаҳарларида табаррук ёшдаги инсонлар орасида мумтоз ашулаларимизни нафақат севиб эшитадиган, балки ўзлари ҳам бинойидек хиргойи қила оладиган инсонлар бор. Ёшларимиз орасида ҳам Билолиддин Нарзуллаев, нафис овоз соҳибаси Мадина Маъмирова, Қобилжон Деҳқонбоев каби ўнлаб мақом ижрочилари бор. Келажакда улардан етук мақом ижрочилари чиқишига умид қиламиз.

 

 Суҳбатдош:

Холида ПАРДАБОЕВА

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Yanvar 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Dek    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×