
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг 2018 йил 15 январдаги қўшма қарори билан, туман ва шаҳарлар маҳалла раисларининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ўртасида “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловлари юқори савияда ташкил этилди. 6 январь – 8 февраль кунлари бўлиб ўтган кўрик-танловларда 11 нафар ғолиб танланди ва улар кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни бўлиб ўтиши белгиланган кўрик- танловнинг вилоят босқичига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, кўрик танловни олиб бориш ва иштирокчиларни 3 та номинация орқали баҳолаш тартиби ишлаб чиқилди, 7 кишидан иборат ҳайъат азолари таркиби маъқулланди ҳамда кўрик-танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар, ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланиши белгиланди.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи Гулистон шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида ўтказилади.
Ҳайдар КАРИМОВ,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича
вилоят кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар
ишлари бўйича ўринбосари