Хотин-қизлар байрами вилоятда кенг нишонланди

chop etish

Бугун 5 март куни Гулистон шаҳар “Наврўз” тўйхонасида 8 март Хотин-қизлар куни байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 500 нафардан ортиқ вилоятимизнинг фаол, илғор хотин-қизлари, турли соҳаларда юксак натижаларга эришган соҳа вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногиронлиги бўлган аёллар, ташкилот ва корхоналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, бутун вилоятимиз хотин-қизларни байрам билан самимий муборакбод этиб, “Сирдарё аёллари қўшнисига ўсмасини илинган аёллар, томорқасидан ялпизи аримайдиган меҳр оқибатли опа-сингиллар” дея ўз қалб сўзларини муҳтарама опа-сингилларимизга билдирди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони вилоятимизнинг 13 нафар фаол хотин-қизларига тақдим этилди.

Бундан ташқари тадбир давомида барча хотин-қизларга вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоеванинг “Дунёларга танитамиз Сирдарёни” номли китоби туҳфа этилди.

Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокимлиги ҳамда Касаба уюшмалари ташкилоти вилоят кенгаши томонидан 4 нафар фидойи аёлларга дам олиш масканларига бепул йўлланмалар берилди.

Байрам шукуҳи туман ва шаҳарларда давом этмоқда.

Н.Ғафурова

Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар

масалалари котибияти

бош мутахассиси