Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

Хавфсиз интернет билан хавфсиз ҳаёт сари

8 Sentabr, 2018
164

2018 йил 7 сентябрь куни O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Гулистон тумани Енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, Сирдарё вилоят ва Гулистон туман Кенгаши вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон туман Кенгаши, ИИБ вакили, Маънавият ва маърифат маркази Гулистон туман бўлинмаси, Гулистон тумани Енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг интернет ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш, уларда ахборот олиш ва узатиш маданиятини шакллантириш, ёш авлоднинг руҳий саломатлиги ва маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборотдан қонуний муҳофаза қилиш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш ва бу бўйича шароит яратишдан иборат.

Ҳозирда Интернет аудиториясининг катта қисмини ёшлар ташкил этмоқда. Жаҳон тармоғида яратилаётган имкониятларни инкор этолмаймиз, албатта. Бироқ, кучли мафкуравий таъсир кўрсатиш воситаси бўлган ушбу мўъжиза жиддий муаммоларни ҳам келтириб чиқараётгани ҳеч кимга сир эмас.

Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек: “…..Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир”.

Статистик маълумотларга кўра, Интернет тармоғида ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қиладиган 9 мингдан зиёд сайт мавжудлиги кўпчиликни ташвишга солмоқда. Компьютер ўйинларининг деярли ярмига яқини зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилмоқда, 42 фоиз бола ва ўсмирлар онлайн тизими орқали тарқатиладиган порнография таъсирига бутунлай қарам бўлиб қолган. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола миллатчилик руҳидаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб боришини аниқлашган.

Йиғилишда Интернет хавфсизлигини таъминлаш юзасидан O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири Д.Тўрақулов, туман ИИБ инспектори Ш.Тўраевларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, очиқ мулоқотда катта қизиқиш билан қатнашган ёшлар муҳокама этилаётган мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда лойиҳа доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида учрашувлар ташкил этиш, мунтазам равишда ёшларда интернетдан тўғри фойдаланиш маданияти ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ахборотларни бериб бориш, ўқув-курслар ташкил этиш, шунингдек, ёшларнинг интернет манбаларидан фойдаланиш даражасини ўрганишга қаратилган сўровномалар ўтказиш борасида бир қанча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳусан Жабборов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишдаш бўлими мудири

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Noyabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Okt    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×