Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 1

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ХАЛҚ МАНФААТДОРЛИГИ – ИШИМИЗ МЕЗОНИ

26 Dekabr, 2017
70

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Гулистон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори асосида ишни ташкил этишнинг янги тизимига кўра туманимиз 4 секторга бўлиниб, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий раҳбарлари бошчилик қилмоқда.

Туманимизнинг ҳар бир маҳалла, кўча, хонадон, корхона, ташкилот ва муассасалар ихтисослашувини чуқур таҳлил қилиб, 4 секторга бўлдик. Туманда 25 маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 70 минг 189 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 33 минг 495 нафарини эркаклар, 36 минг 694 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жами аҳолининг 36 минг 696 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, уларнинг 26 минг 222 нафари иқтисодиётнинг расмий ва 7 минг 977 нафари норасмий секторларида фаолият кўрсатмоқда. Ишсизлар сони эса ҳозирча 2 минг 497 нафарини ташкил этиб турибди.

4 секторга бўлинган туманимиздаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 минг 654 хонадон менинг раҳбарлигимдаги, 6 МФЙдаги 3 минг 94 хонадон туман прокурори Ж.Соипов бошқараётган, 5 МФЙдаги 2 минг 82 хонадон туман ИИБ бошиғи О.Абдуллаев етакчилигидаги ҳамда 6 МФЙда истиқомат қилувчи 3 минг 113 хонадон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Т.Элмуродов раҳбарлик қилаётган ҳудудидий секторларга бириктирилган вакиллар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва ҳар бир секторнинг “йўл хариталари” ишлаб чиқилган. “Уйма – уй юришни ҳисобга олиш дафтари” жорий йилнинг 16 ноябридан юритилиши йўлга қўйилган.

Сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлари асосида ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда ташкил этилаётган аҳоли билан учрашувларда бевосита сектор раҳбарлари томонидан муаммоли масалалар таҳлил этилиб, туман миқиёсидаги масалалар жойида ҳал этилмоқда.

Жорий йилнинг 2 декабрида ўтказилган Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдаги сесиясида ҳар тўртала сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Жорий йил учун туманда режадаги 1 минг 987 янги иш ўринларидан жами 1 минг 783 таси яратилди. Жумладан, “2017-2018 йилларда комплекс ривожлантириш дастури” доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларда 90 та лойиҳадан 81 таси ишга туширилиб, 181 янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, Дехқонобод шаҳарчаси ҳудудида “Чўлпон ота” фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга мўжалланган 800 тонна сиғимга эга совуткичли омборхона, “QUALITATIVE CLOTHES” масъулияти чекланган жамият томонидан тикувчилик цехи фаолиятини бошлади. Фурқат маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатаётган деҳқон ва мол бозори ҳудудида ветеринария хизмати, маҳсулот сақлаш омборхонаси, чақирув пункти ҳамда 100 автомобилга мўлжалланган тураргоҳ барпо этилди. Яна 9 та лойиҳа бўйича тегишли далолатномалар тузилмоқда.

2017 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида 65 лойиҳа амалга оширилиб, 165 янги иш ўринлари яратилишига эришдик. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида Сойибобод  маҳалласи ҳудудида “Бред мастер” оилавий корхонаси томонидан “Нон  ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш” цехи, “Браво голд стар” МЧЖ томонидан 2 қаватли озиқ-овқат ва ноозиқовқат маҳсулотларига мўлжалланган савдо дўкони ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Соҳилобод қишлоғида савдо ва маиший хизмат комплекси ташкил этилиб, аҳолига бир қатор қулайликлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тумандаги аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектлар хатловдан ўтказилганида 82 корхона ва объектлар аниқланган. Шундан, 51 таси бузилган, 13 таси фаолият юритаётган ва 18 бўш турган объектлардан иборат. Ана шу бўш ва фойдаланилмасдан турган 18 объект негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларидан ҳозирда 3 лойиҳа ишга туширилган бўлса, 3 таси турар-жой тоифасига ўтказилиб, ундан турар-жой сифатида фойдаланаётган аҳоли бениҳоя мамнун. Яна 4 объект тижорат банклари балансида бўлиб, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ва қолган 8 объект бўйича лойиҳа ташаббускорлари ўз бизнес режаларини ҳар томонлама мукаммал ва замон талабларига мос равишда тайёрлашаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Жорий йилда 2 та 2 қаватли, 20 та умимий майдони 4 сотихли янги лойиҳалар асосидаги уй-жойлар фойдаланишга топширилиб, 52 оила уй тўйларини янги уйларда нишонлашди.

Бугунги кунда туманимиздаги кўп қавватли уйлар сони  26 тани ташкил этиб, уларда 408 оила истиқомат қилмоқда. Давлат дастурига асосан ушбу уйларнинг 11 тасининг том қисми тўла қайта таъмирлашдан чиқарилди. Мавжуд 323 километрлик ички йўлларда қайта, ўрта ва жорий таъмирлаш ҳамда шағал ётқазиш ишлари амалга оширилди. Ўрта таъмирга муҳтож 82 километр ички йўлларда ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича туманнинг 2017-2018 йилларга тасдиқланган дастурга асосан жорий йилда 2 километр 300 метрлик масофага ичимлик суви тармоқлари янгидан қурилди ва салкам 3 километр ичимлик сув тармоқлари реконструкция қилинди. Жумладан, Ишонч маҳалла фуқаролар йиғинида 2 километрдан ортиқ ичимлик суви тармоқғи янгидан, Ҳамид Олимжон номли МФЙда 800 метр, Мевазор МФЙда 1 километр 540 метр ичимлик суви тармоқлари тўлиқ реконструкциядан чиқарилди. Шунингдек, тасдиқланган дастур бўйича Бахмал МФЙда 1 та тик қудуқ қурилиб, шу маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Ишонч МФЙда ҳар бири 25 тонналик сиғимга эга 2 та сув минораси ўрнатилиб, шу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди.

2 минг 554 аҳоли хонадони ва 34 ижтимой соҳа обектлари табиий газ, 1 минг 208 хонадон, 1 та мактабгача таълим муассасаси суюлтирилган газ баллонлари, 405 хонадон кўмир, 272 хонадон кўмир биркети ва зарур миқдордаги ўтин билан тўлиқ таъминланди.

Янги арзонлаштирилган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган уйларга 7 километрдан ортиқ газ қувури тортилди. 22 километрдан ортиқ юқори босимли газ қувурлари тартибга  келтирилди. Истеъмолчиларни табиий газ билан таъминланиш сифатини янада яхшилаш мақсадида 2 километрдан зиёд газ қувурлари реконстукция қилиниб, 5 километрлик газ қувурлари пармалаб, 5 километрга яқин газ қувурларида бурғулаб ва шуруфлаб текширишдан ўтказилди ва 15 километрлик газ қувурларида эса тозалаш ишлари амалга оширилди.

Бирлашган МФЙ ҳудудида 1 дона газ тақсимлаш қурилмасида (ГТҚ) мукаммал тамирланиб, туман ҳудудидаги 100 дона ГТҚ техник кўрикдан ўтказилди.

Йўловчиларнинг талаб ва истаклари инобатга олиниб Гулистон шаҳридан Деҳқонобод шаҳарчасига, Гулистон шаҳридан  Чортоқ, Зарбдор, Боёвут маҳаллаларига, Деҳқонобод шаҳарчасидан – Бешбулоқ маҳалласига автойўналишлар бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди.

Истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тумандаги деҳқон бозори ҳудудида ярмарка ташкил этилиб, ярмаркада “Элга хизмат” шохобчаси орқали тумандаги боғдорчилик, чорвачилик, сабзавотчилик фермер хўжаликлари томонидан 38 турдаги қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат, маиший, маданий ва саноат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, жами 903 тонна асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, 217 тоннага яқин картошка, 286 тоннадан зиёд пиёз, 68 тоннага яқин сабзи, 115 тонна гурунч маҳсулотлари заҳираси яратилган.

Экспорт бўйича белгиланган топшириқлар ижроси таъминлай олмаганимизни тан олмай иложимиз йўқ. Натижада, жорий йилнинг 11 ойида маҳсулотлар экспорти 232,6 минг доллар ўрнига, атиги 181 минг долларни ташкил этаётгани бу борадаги ишимизни қайта кўриб чиқиш, муаммолар устида анчагина иш олиб боришимиз зарурлигини кўрсатиб турибди.

Туманда маҳаллий бюджет субвенция улуши 46,9 фоизни ташкил этмоқда. Демак бу борада ҳам анчагина бош қотиришимиз даркор.

Туманда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш, аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишларида умумий жииноятчилик ўтган йилга нисбатан 15 тага камайган бўлсада, фирибгарлик жинояти 2 тага ошганлиги ҳам бу борадаги олиб бораётган ишларимизга танқидий ёндашиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олдик.

Маҳаллий ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, имом-хатибларни жалб этган ҳолда вояга етмаганлар, уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар ижобий самаралар бераётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан орқада қолаётган ҳудудларни ривожлантириш ҳам асосий вазифаларимиздан этиб белгиланган. Буларнинг барчаси ҳудудлар ривожи ва аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Парламенти ва Олий Мажлис қонунчилик палатасининг видеоселектор йиғилишини барча туманимиз фаоллари билан биргаликда бор диққат-эътиборимиз билан тинглаб, томоша қилдик. Мазкур қўшма мажлисдаги Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, зиммамизга юкланган вазифалар ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси хусусида кенг қамровли ишларни бошлаб юбордик.

Ушбу видеоселкторда Президентимиз 2018 йилни – Фаол тадбиркорлик, инвистицион ғоялар ва янги технологияларни ҳаётга татбиқ этиш йили, деб эълон қилдилар. Ана шундан келиб чиқадиган аниқ чора-тадбирлар режасини тузаяпмиз.

Хулоса қилиб айтганда, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида ҳар бир секторимизда амалга оширилаётган ишларимиздан аввало халқимизнинг манфатдор бўлиши ишимизнинг асосий мезонини белгилаб беради. Ҳар бир амалга ошираётган ишимиздан халқимиз манфат топса, демак зиммамиздаги асосий вазифаларни уддалаган бўламиз. Бурч ва масъулиятимизнинг мақсад ва моҳияти ҳам зеро шундан иборатдир.

Абдумавлон ИБОДУЛЛАЕВ,

Гулистон тумани ҳокими

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Aprel 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Mar    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×