Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 9

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

ФАРҲОД ҲАЙДАРОВНИНГ ИССИҚХОНАСИ, БОҒИ ВА ИНКУБАТОРИЙСИ

11 Aprel, 2018
252

Биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган оила ўз иқтисодини яхшилабгина қолмай, маҳаллада тўкинчилик, фаровонликни ҳам таъмин этаётир.

Иш билганнинг иши беш, до­имо ошиғи олчи, дейдилар. Сирдарё туманидаги ибратли  хонадон бекаси Меҳри Ҳайдарованинг суяги меҳнатда, тадбиркорликда қотган. 2011 йилда тадбиркор “Микрокредитбанк”нинг Сирдарё тумани филиалидан 24 миллион сўм кре­дит олиб бир жараёнда 15 мингта жўжа очирадиган инкубаторийни ишга туширганди. Дастлабки йили тадбиркор инкубаторияда 15 мингта жўжа очириб, ўзи яшаётган “Малик” маҳалласидаги хонадонларга тарқатган  бўлса, кейинчалик бу борадаги фаолиятини янада кенгайтирди. Жайдари товуқларнинг тухумлари 38-45 даражадаги иссиқликда одатда 21 кунда жўжа очади. Сўнгра ёш жўжаларни бўйи 15, эни 4 метрлик жўжахонада икки ой парваришлашади.

– Ёш жўжалар жуда нозик бўлади, – дейди Меҳри Жўраева. – Уларни тез-тез ветеринар кўригидан ўтказиб, касалликларга қарши эмлаймиз. Маккажўхори, буғдой сечкалари билан қатьий рационда озиқлантириб борамиз. Қулай келган, жўжаларга харидорлар кўпайган йилларда инкубаторийга тўрт мартагача тухум қўйиб, жўжа очириб бордик. Қизим Мадинабону – менинг энг яқин ёрдамчим. У жўжани боқиш, инкубаторийда ишлашнинг жуда ҳадисини олган. Қайси пайтда уларга сув, дон-дун, озуқа беришни, паррандахонада ҳароратни қай даражада ушлаб туришни, санитария қоидаларига риоя қилишни яхши билади. Заҳматли меҳнатга яраша моддий манфаатдор бўлиб, турмушимиз фаровон, обод бўлаётир.

Битта жўжа ўртача 10 минг сўмдан сотилишини ҳисоб-китоб қилсангиз, товуқ боқиб, тухум олаётган, томорқасида иссиқхона, боғ барпо этиб,  турмушларини яхшилаётган юртдошларимизнинг ҳудудимизда кўплигига шоҳид бўласиз.

Меҳри Ҳайдарова истиқомат қилаётган хонадонда саранжом- саришталик ҳукмрон. Оиланинг ҳар бир аъзосига бажарадиган юмушлар расамади билан тақсимланган. Турмуш йўлдоши Фарҳод билан ўғли Аббосжон йил давомида иссиқона, 60 туп Қўқон гилоси ўстирилаётган мўъжазгина 6oғ билан машғул бўлади. 10 сотихлик иссиқхонадан йилига икки марта мўл по­мидор ҳосили олишади. Дастлабки помидор кўчатларини июль ойи охирида 70 сантиметр кенгликда экиб, ноябрь ойида биринчи ҳосилни йиғиб-териб оли­шади. Фарҳод бошқа деҳқонларга  ўхшаб ҳосили териб олинган помидор кўчатларини юлиб, қайтадан жўяк тортиб, иккинчи экинга ер тайёрлаб ўтирмайди, балки 70 сантиметр кенгликдаги кўчатлар орасига янги ниҳолларни қадаб чиқади. Қарабсизки, иссиқхонадаги охирги ҳосил териб олингунча янги помидор кўчатлари уларнинг ёнида бемалол илдиз отиб, бир зайлда ўсаверади. Янги кўчатлар тарвақайлаб, гулга кириш арафасида ҳосили  териб олинган кўчатлар осонгина олиб ташланади. 10 сотихлик майдонда икки марта ҳосил етиштириш жараёнида 3 мингтадан, жами 6 минг туп кўчат . жойлаштирилади. Ҳар туп помидор 7-8 килограммдан ҳосил берганида 10 сотихлик майдондан 15- 16 тоннагача ҳосил олинади. Ҳар килоси бозорда ўртача 10 минг сўмдан сотилганда ҳам 15 тонна помидордан кўрилаётган даромад 150 миллион сўмдан ошади. Демак, сарф-харажатлардан ташқари, оила иссиқхонанинг ўзидан 130 мил­лион сўм соф фойда олаяпти, демакдир.

Мўъжазгина боғдаги 60 туп Қўқон  гилосининг ғуж-ғуж гули кўзни қувнатади.

– Бу йил мева-чева мўл бўладиган йил бўлди, – дейди хонадон соҳиби, тажрибакор томорқадор Фарҳод Ҳайдаров. – Ҳар туп гилос 35  килограммдан ҳосил берганда ҳам 60 туп Қўқон  гилосидан 2 тонна сархил мева оламиз. Боғдан олинаётган гилосни пулга чаққанда ундан кўрилаётган фойда  ўртача 10-12 миллион сўмдан ошаркан.

Паррандачилик, иссиқхона ва 6oғ мўмай даромад манбаи, оила фаровонлигининг асоси эканлигини англаган, ҳалол меҳнати  ортидан ризқ-рўз яратаётган Фарҳод  Ҳайдаровлар оиласига ҳавас қилса арзийди. Зеро, ҳалол ишлаб, томорқани чинакам хазина калитига айлантираётган юртдошларимиз сафи кўпаяётганидан  фахр ва ифтихор ҳиссига туямиз.

Бозорбой БЕКМУРОДОВ

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×