Фаолиятини тиклаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда

chop etish

Бугунги кунда вилоятда солиқ ислоҳотлари концепцияси диорасида 2019 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун қатьий белгиланган солиқ ставкалари 2018 йилга нисбатан 25-30 фоиз миқдорида пасайтирилди. Жумладан, якка тартибда озиқ-овқат ва ноозиқ овқат товарлари билан чакана савдо фаолият тури учун вилоят бўйсинувидаги шаҳарлар хусусан, Гулистон шаҳрида 750 минг сўм, бошқа шаҳарларда 400 минг сўм, бошқа аҳоли пунктлари учун эса 300 минг сўм миқдорида белгиланган.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда 200 минг сўм, бошқа шаҳарларда 100 минг сўм ва бошқа аҳоли пунктларида 50 минг сўм миқдорида белгиланганлиги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларга жуда кенг имкониятлар яратмоқда.

Бу каби имконият ва енгилликларнинг фуқароларга етказилишида вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан олиб борилаётган тушунтиришлар, профилактик тадбирлар ва суҳбатлар ўз самарасини бермоқда.

Натижада 274 нафар фуқаролар давлат хизматлари марказидан янгидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, фаолиятини вақтинча тўхтатган 376 нафар тадбиркорлар фаолиятини қайта тиклади. Ноқонуний фаолият юритиб келаётган 64 нафар ёлланма ишчилар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди.

Ў.Сарибаев

Сирдарё вилояти давлат солиқ

бошқармаси бўлим бошлиғи