Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 1

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

“ЭНГ НАМУНАЛИ ҲАРБИЙ ОИЛАСИ” АНИҚЛАНДИ

16 May, 2018
51

15 май – Халқаро Оила куни муносабати билан Гулистон шаҳрида  жойлашган ҳарбий қисм командир ва шартнома асосида хизмат қилувчи аскарлар оилалари ўртасида “Энг намунали ҳарбий оиласи” кўрик-танлови ўтказилди.

Гулистон шаҳридаги 2-сонли академик лицей фаоллар залида бўлиб ўтган ушбу кўрик-танлов Мудофаа вазирлиги қошидаги жамоатчилик  кенгаши вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Ойдин йўл”газетаси ҳамда Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловда 9 нафар кичик офицер ва шартнома асосида хизмат қилувчи аскарларнинг оилалари 5 та шарт бўйича беллашдилар.

Дастлаб, иштирокчилар ўз оилаларини шеърий сатрлар билан таништирдилар. Сўнгра, эр-хотинлар бирга чаққонлик ва эпчиллик шартини бажардилар. Турмуш ўртоқлари шиширган шарлар ичидан чиққан шартларни аёллар чаққонлик билан амалга оширдилар, бунда уларнинг тугма қадаш, погон тикиш, оқ ёқа қадаш каби майда, аммо нозик чеварлик санъати баҳоланди.

Кейинги шартда иштирокчиларнинг фарзандлари ўзлари ёдлаган шеърлари билан беллашдилар. Яъни, ким кўп шеър ёдлаган ва уни қойилмақом ифодали ўқиб беради, деб бошловчи эълон қилган шарт бўйича жажжи ўғил-қизлар бирин-кетин шеърлар ўқий бошладилар. Эътироф этиш керак, ўғил-қизларимиз нақд ярим соат тинимсиз шеър ўқишди. Улар ўзларининг ҳақиқий шеърият ихлосманди эканликларини намоён этибгина қолмасдан, мумтоз шеъриятимиздан ҳам хабардор эканликлари томошабинларни ҳайратга солди. Ахир, уларнинг энг каттаси 4-5-синф ўқувчилари, кичиклари мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари эдилар-да.

Тадбир шунингдек, чиройли рақсларга бой бўлди. Яъни, эркин мавзу бўйича хоразмча рақс тушган Матқурбоновлар оиласининг серзавқ “Лазги” куйига рақси томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Шартнома асосида ишловчи аскарлар ва кичик офицерлар аёлларининг кўпчилиги шеърият шайдоси экан, улар саҳнада ўз қаламларига мансуб шеърларни ифодали ўқиб бердилар.

Энг жиддий баҳс эркаклар учун автомат қуролни бузиш ва тузатиш бўлди. Йигитларнинг “шарақ-шуруқ”қилиб, кўз илғамас тезликда қуролни бузиш-тузатишларини кўриб, қойил қолмасдан илож йўқ.

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати бир овоздан оддий аскар Салоҳиддин ва Ситора Рустамовлар оиласини 3-ўринга, оддий аскар Ҳусниддин Нуралиев ва турмуш ўртоғи Меҳринисо Ҳасановаларнинг чиқишларини 2-ўринга муносиб деб топдилар. 1-ўрин кичик сержант Зикрулло ва Нмануахон Холқўзиевлар оиласига берилди. Албатта, улар эгаллаган 1-ўринда фарзандлари Марҳабохон ва Закариёларнинг хизмати катта бўлди. Юқорида айтилганидек, болалар шеър ўқишда ҳам биринчи эканликларини кўрсатдилар.

Тадбир якунида сўзга чиққан вилоят хотин-қизлар қўмитасининг бош мутахассиси Нилуфар Ғафурова барчани 15 май-Халқаро оила куни билан яна бир бор қутлар экан, иштирокчиларнинг барчаси “намунали оила” номига муносиб эканлиги, оилаларнинг аҳиллиги ва эру хотиннинг саҳнада бир-бирларини сўзсиз тушуниб олганликлари таҳсинга лойиқлигини алоҳида таъкидлади.

Ғолибларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Зебо ҲАЙДАРОВА

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
May 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×