Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 3

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

Эли ардоқлаган юртнинг аёллари яна эъзозда, эътиборда

30 Aprel, 2019
105

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил йил 2 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли Фармонида белгиланган устивор йўналишлардан бири хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам бериб келинмоқда.

Бугун вилоятимизда Фармон ижросининг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги жамоат фонди томонидан ажратилган маблағлар эвазига ногиронлиги бўлган 158 нафар хотин-қизларга 66 та ногиронлик аравачлари, 31 та эшитиш мосламалари, 61 та бошқа реабилитация воситалари тарқатиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, вилоят Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўралова, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари М.Нурматова ва бўлим бошлиғи М.Асраровалар иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари М.Нурматова сўзга чиқиб, муҳтарам юртбошимиз томонидан хотин-қизларга яратиб берилаётган шароитлар, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, бугунги кунда бандлиги таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида ногиронлиги бор хотин-қизларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси ҳамда бошқа реабилитация воситалари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3827-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий маиший зўрлик ишлатиш жабр кўрган хотин-қизларни реаблитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича марказ”лар фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари Гулистон шаҳрида қурилаётган марказнинг қурилиш ишларини кўздан кечиришди.

Шундан сўнг Гулистон тумани Дўстлик маҳалласида фаолият юритаётган марказнинг иш фаолияти билан танишиб, марказга мурожаат қилган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказишди.

Шунингдек, туманда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар билан учрашиб, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Н. Ғафурова

Вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар

масалалари котибияти бош мутахассиси

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
May 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×