Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 25

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ЭҲТИЁЖМАНД ИНСОНЛАРГА – ЮКСАК ЭЪТИБОР

15 May, 2018
171

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мамлакат миқёсида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган инсонларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш имконини бермоқда.

Мазкур Қарор ижроси юзасидан Касаба уюшмалари федерацияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра уй-жойга, маиший техника жиҳозларига эҳтиёжи бор, яшаш жойларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди. Мазкур хайрли ишлар натижасида бугунги кунгача республика бўйича 22 мингдан ортиқ оила кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 900 нафарга яқин бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун, 1300 дан ортиқ оилага уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.

Айни кунда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида ҳам Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Йил бошидан аниқланиб, рўйхати шакллантирилган, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 66 нафар бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун 4 миллион сўмгача моддий ёрдам берилди.

Шу билан бирга, Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори натижасида Сирдарё вилояти бўйича эҳтиёжманд 770 та хонадон кундалик турмушда зарур бўлган, 803 млн сўмлик газ плита билан таъминланиш кўзда тутилган бўлиб, шу кунларда ушбу жиҳозлар ўз эгаларига етказилмоқда.

Гулистон шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилаётган 70 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги мавжуд аъзолари бор оилалар вакилларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Президент совғаси – газ плиталари топширилди.

– Оиламизда мен ҳам, турмуш ўртоғим ҳам ногиронмиз, – дейди Маънавият маҳалласида истиқомат қилувчи, туғма ногирон Иноят Ўринбоева. – Вояга етмаган 2 нафар фарзандимиз бор. Маҳалламиз фаоллари хонадонимизга келиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволимизни ўрганди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган эски плитамизни кўриб, янги газ плитаси совға қилишларини айтганларида, тўғриси ишонмадим. Бугун бу ерда “Artel” фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий газ плитасини қабул қилиб олганимда беихтиёр кўзимдан ёш чиқиб кетди. Биз ночорларни ўйлаётган, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиздан бир умрга миннатдормиз.

– Вилоятнинг яна 2 та шаҳри ва 8 та туманида ҳам худди шундай саховат тадбирлари бўлиб ўтяпти, шакллантирилган рўйхатда турувчи эҳтиёжманд оилаларнинг барчасига газ плиталари етказилади, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров.

Сирасини айтганда Президентимиз ташаббуслари билан ҳудудларда кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкуллари осон бўлиб, кўнгиллари тоғдек юксалтирмоқда. Энг муҳими, эҳтиёжманд инсонларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда.

 

Зебо ҲАЙДАРОВА

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Avgust 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×