Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 12

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ДЎСТЛИК, АҲИЛЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-У БАРАКА БЎЛАДИ

7 Dekabr, 2017
58

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида юртимизда яшаётган турли миллат ва элат  вакилларининг тенг ҳуқуқли эканлиги, диний бағрикенглик  мавжудлиги алоҳида қайд этилган.

Вилоятимизда 70 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳат, ҳамнафас, дўстона муҳитда яшаб, меҳнат  қилишмоқда. Вилоятимизнинг қай  бир  ҳудудига борманг, турли миллат вакилларининг бир маҳаллада тинч-тотув яшаб, бир жамоада аҳиллик билан меҳнат  қилаётганликларига гувоҳ бўламиз.

5 та – рус, қозоқ, қирғиз, корейс, озарбайжон миллий-маданий марказлари фаолият кўрсатиб турибди.  Улар томонидан ташкил этиладиган турли тадбирлар   вилоятимизда  яшовчи ушбу миллатлар вакилларининг ўз тарихи, маданияти, қадриятлари, анъаналари ва тилларини ўрганишлари,  фарзандларига ўргатишларига хизмат  қилмоқда.  Жумладан,  қирғиз  миллий маданий маркази қошидаги “Жан-жанай” халқ ансамбли неча  йиллардан бери вилоятимиз аҳлига маданий  хизмат  қилиб  келмоқда. Вилоят миқёсида ўтадиган турли тадбирлар, Мустақиллик, Наврўз байрамларида ансамбль жамоаси фаол қатнашиб,  қирғиз маданияти ва санъати ҳамда миллий анаъанларини  намойиш этмоқда.

Турли миллат ва элат вакиллари  ўзаро аҳил, бир оила  аъзоларидек ҳамжиҳат, ҳимфикр бўлиб яшаб, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида меҳнат қилиб, иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий  йўналишларда самарали фаолият  кўрсатиб, эришилаётган ютуқларга ўз ҳиссаларини қўшиб  келишмоқда. Улар орасида ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланганлари жуда  кўп. Озарбайжон миллати  вакили,  шоир Али Насирли, рус миллий-маданий маркази раҳбари Фаина Голубцова ҳамда камина ҳам давлатимизнинг юксак мукофоти “Дўстлик” орденига сазовор бўлганмиз.  Булардан ташқари,  турли соҳалардаги ўнлаб  меҳнат илғорлари  бу каби юксак мукофотларга сазовор бўлишган.

Мирзачўлнинг гуллаган воҳага айланишида,    вилоятимиз, қолаверса, шу гўзал Гулистон шаҳрининг барпо этилишида ҳам миллатларниг ўзаро куч-қудрати,  меҳнати, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги катта ўрин тутади.. Бизнинг ота-боболаримиз ҳам  дўстликни беҳад  қадрлашган.  Ҳозирги кунда эса юртимиздаги барча миллат ва элатлар тинч-тотув, ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб, меҳнат  қилиб, Ватан  равнақи, мустақилликни мустаҳкамлашга муносиб улуш қўшмоқдалар.

Биз қайси миллат ва элатга мансуб бўлмайлик, шу азиз юртни ўз Ватанимиз деб биламиз,  ўзимизни Ўзбекистон халқининг бир бўлаги деб  ҳисоблаймиз ва  ҳамиша унга садоқатли бўлишга интилиб яшаймиз. Ҳаммамиз ягона катта оиланинг  бир жону бир тан аъзоларимиз.

Мақсадимиз, ниятимиз бир – мустақил Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўсини оширишга, халқимиз ҳаётини  янада  фаровон  қилишга улуш қўшишдан иборат.

Тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик, диинй бағрикенглик деган муқаддас тушунчаларни ёшларнинг қалбига чуқурроқ сингдиришимиз, уларни  мана шу қадриятлар руҳида тарбиялашимиз лозим.

Зеро,  хотиржамлик,  тенглик, аҳиллик, дўстлик барқарорлик  ҳукм сурган жойда доимо  файзу барака, кўнгиллар обод бўлади.

Абдусалом  ЖОНИБЕКОВ,

“Дўстлик” ордени соҳиби,

биология фанлари доктори,

профессор

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Fevral 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×