Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 1

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ДАВРА СУҲБАТИ МАВЗУСИ: “АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ”

15 May, 2018
37

Гулистон шаҳридаги Улуғобод маҳалласида тўйларни тартибга солиш, ихчамлаштириш, ортиқча чиқим ва дабдабабозликларга йўл қўймаслик ва оилалар ўртасидаги ажримларни олдини олиш мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Гулистон шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар прокуратураси, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувваитлаш  “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлинмаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Давра суҳбатида шаҳардаги 17 маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, имом-хатиблар, оқсоқолар вакиллари, фаоллар, кўп йиллик оилавий тажрибага эга нуроний отахону онахонлар, намунали ҳамда ажрашиш учун ариза берган ёш оилалар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Тожибоева, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлинмаси раҳбари Қ.Абдуллаев ва бошқалар тўйларда ортиқча дабдабозликка, исрофгарчиликка, миллий анъаналаримизга хос бўлмаган куёвга сарупо қилиш, куёв тарафнинг талаби билан келин томон қимматбаҳо мебель сотиб олаётгани, бу эса қиз томонни иқтисодий танг аҳволга солиб қўяётгани, тўйга ҳамон 700-800 нафарлаб киши чақирилиш давом этаётгани каби салбий ҳолатлар ҳамон камаймаётганини, оилалар, айниқса, ёш оилаларда ажримлар сони тобора ортиб бораётганини ва бу борада маҳалла институтининг олиб бораётган ишлари кўнгилдагидек эмаслигини таъкидладилар.

– Жорий йилнинг 13 апрель куни Президентимиз Сирдарёга ташрифининг якунидаги вилоят фаоллари йиғилишида, ҳудудимизда ажримлар сонининг ортиб бораётганини ачиниш билан таъкидлаб ўтдилар, – дейди Гулистон шаҳар прокурори Сарвар Бозоров. – Жорий йилнинг шу даврида биргина Гулистон шаҳрида 21 оила ажрашиш ҳақида ариза бергани ачинарлиси, бу оилаларнинг асосий қисмида норасида, бегуноҳ гўдакларнинг тақдири хусусида ўйлаб ҳам  кўрилмаётгани юрагингни ачиштириб юборади.

Тўғри, ажрашишга ариза берган 8 ёш оила яраштирув комиссиясининг саъй ҳаракатлари билан яна тикланди. Аммо, бу қониқарли эмас, чунки қолган 13 оила, энг ёмони, уларнинг бегуноҳ норасидаларининг эртаси нима бўлади? Демак, ҳали бу борадаги амалга оширишимиз керак бўлган ишларимиз анчагина.

Улуғобод маҳалласида 800 хонадондаги 1 минг 30 оилада 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Давра суҳбатида мазкур маҳалладан ҳам 3 та ёш оила ФҲДЁ бўлимига ажрашиш хусусида ариза берганлиги, яраштирув комиссияси бу оилаларни атрофлича ўрганиб, воқеликка ойдинлик киритиб, бу оилаларнинг 2 таси давра суҳбати давомида яраштирилди. Аммо бир оила эса, яқин қариндошлик никоҳига йўл қўйилганлиги, яъни ака-укаларнинг  фарзандлари турмуш қурганилиги сабаб 5 йил бирга яшаб фарзанд кўрмай, ниҳоят, фарзанд бўлганида у жонсиз туғилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатларда  тиббиёт хулосаларига кўра улар ажрашишлари лозимлиги  ҳамда икки томоннинг розилиги билан  уларнинг ажрашларига рухсат этилди.

– Бошқа туманда истиқомат қилувчи қайнонамнинг синглиси аралашиб, умуман бўлмаган турли гап-сўзларни Россияда ишлаётган турмуш ўртоғим Муҳаммаджон Мамадалиевга бутунлай бошқача қилиб, у ҳақда эса менга, бўлмаган гапларни тўқиб-бичиб етказиши бизни ажримга олиб келди, – дейди ажрашиш учун ариза берган шу маҳалла аъзоси Заҳрохон Мамадалиева. – Муҳаммаджон акам Россиядан келгач, биз, ана шу ғийбат, миш-мишлар туфайли келиша олмай, ажрашишга ариза бердик. Яраштирув комиссияси, хотин-қизлар қўмитаси, ота-оналаримиз аралашиб, бизга тўғри йўлни кўрсатишди. Шаҳар прокуратураси Муҳаммаджон акамга шу ердан иш  топиб берди. Худога шукур, бир нафар фарзандимизнинг бахтига, бизнинг бахтимизга оиламиз сақлаб қолинди, ҳозир аҳил-иноқ яшаяпмиз.

– Ҳаммасига бирдан, бир вақтнинг ўзида эришиш қийин, албатта – дейди шу ҳудуддан халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашига депутатликка сайланган Ўришали Шодмонов. – Тўю маросимларни ортиқча манманликка, исрофгарчиликка берилмай ўтказиш ҳолатларига халқимиз аста-секинлик билан бўлса-да ўзлаштириб бораяпти. Жумладан, Улуғобод маҳалласида камчиқим, ортиқча дабдабаларсиз, турли ортиқча сарупо-суруқларсиз, намунали тўй ўтказдик Бошқа тўй-маросимлар ҳам маҳалла фуқаролар йиғини, фаоллари билан бамаслаҳат бошланса ва маъракаларни ўтказиш уларнинг назоратида бўлса, ҳар қандай тантаналаримиз нобудгарчилик, ортиқча дабдабабозлик, манманликка каби иллатлардан холи ҳолда ўтган бўларди. Чунки доно халқимиз кенгашли тўй – тарқамас, деб бежизга айтмаган.

 

 

Абдужалол ҚАЮМОВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
May 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×