Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

Viloyat hokimining o’rinbosari, xotin-qizlar qo’mitasining raisi vazifasi

1.Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш;

оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини яхшилашда иштирок этиш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, диний экстремистик оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этиш, аёллар ўртасида бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштириш. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилиш. Фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилари ишини такомиллаштиришда иштирок этиш. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш;

шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмиталари раислари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

хотин-қизларни вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга кенг жалб этиш;

вилоятдаги фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг фаолиятини ривожлантириш, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

аёлларнинг ижтимоий муҳофаза этилиши, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таҳлил этиб бориш;

оилани мустаҳкамлаш ва жамиятдаги ижтимоий ахамиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиниши чораларини кўриш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш;

оилаларга, болаларга, ёлғиз ва кўп болали оналарга, ногирон хотин-қизларга ёрдам бериш масаласи билан шуғулланувчи давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари) фаолиятида аёллар ва хотин-қизлар манфаатларини амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлигини таъминлаш;

тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи тиббий-ижтимоий патронаж комиссияси;

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича вилоят комиссияси;

Соғлом авлод, аёллар ва оиланинг тиббий маданият даражасини ошириш масалалари бўйича доимий ишловчи вилоят комиссияси;

Республика “Оила” илмий-амалий маркази вилоят ҳудудий бўлими иштирокчилари кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

вилоят хотин-қизлар қўмитаси;

“Болалар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш” ассоциацияси вилоят минтақавий филиали;

“Соғлом авлод учун” жамғармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими;

“Қизил ярим ой” жамияти ва “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бўлими.

610

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Aprel 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Mar    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×