Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ҲАЗРАТ АЛИШЕР НАВОИЙ РУБОИЙЛАРИ

9 Fevral, 2018
199

Ҳазрат Навоий деярли назмнинг барча жанрларида  ижод қилган. Унинг ижодида достон, қасида, ғазал, рубоий, қитъа, туюқ, фард, мухаммас каби жанрлар етакчилик қилади. Бу жанрлар ичида рубоий алоҳида ўрин тутади.

Шарқ мумтоз адабиётида кенг тарқалган лирик тур жанрларидан бири рубоий ҳисобланади. Рубоий тўрт мисрадан иборат мазмунан тугалланган мустақил шеърий жанр бўлиб, унда фикр ихчам ва лўнда ифодаланади. Мазмуннинг мукаммаллиги, фикрнинг тугалланганлиги ва фалсафий теранлик жанрга ўзгача гўзаллик ва жозиба бахш этади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мумтоз поэтика қоидаларига кўра рубоийлар фақат аруз вазнининг ҳазаж баҳридагина яратилиб келинган.

Навоийгача ҳам рубоийнинг  нодир намуналари яратилган, бироқ улар асосан ишқий мавзуда битилган.  Алишер Навоий шеъриятида эса бу адабий шаклнинг мазмун-моҳияти, мавзулар олами анча кенгайди. “Хазойин ул-маоний”нинг биринчи девони “Ғаройиб ус-сиғар”да 133 та, шу девоннинг дебочасида 30 та,  “Назм ул-жавоҳир”  таркибида 100 дан ортиқ туркий тилдаги рубоийлари киритилган. Бундан ташқари, “Девони Фоний” ва бошқа асарлари таркибида 100 дан ортиқ форсий тилдаги рубоийлари ҳам мавжуд.

 Буюк шоир қаламига мансуб катта жанрдаги достон бўладими, кичик ҳажмли асар бўладими уларнинг барчасида давлат, жамият ва инсонларга алоқадор жамики ташвишлар, муаммо ва фикрлар, энг тўғри ҳукм ва хулосалар ўқувчига жуда аниқ ва тушунарли тарзда баён қилинган. Жумладан, рубоийларида янгича образлар, тимсолу тамсиллар воситасида илгари сурилган ғояни ўқувчи шуурига етказишга ҳаракат қилади. Рубоийларда фалсафий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий, муҳаббат мавзулари етакчилик қилади.

Маълумки, мумтоз адабиётимиздаги тасаввуфий  асарларда илоҳий ва мажозий ишқ тушунчалари фарқланади Илоҳий ишқ инсоннинг Яратганга бўлган муҳаббати бўлса, мажозий  ишқ инсоннинг инсонга, дўсти, ота-онаси, ёйинки ватанига бўлган севгисидир.

Рубоий асосида илоҳий ишқ яширинган бўлиб, унда ошиқ бўлибсанми, дилдорингдан (Яратгандан) меҳру шафқат талаб қилмагин. Дардинга даво топишга, висолга етишга,  розилик олишга ҳавас қилма, аниқроғи, таъма қилмай севгин демоқчидай.

Чиндан ҳам илоҳий ишқда ёрдан таъма қилиб севиш гуноҳдай, сабаби бу ишқ йўли ошиқни комиллик сари етаклайди-да. Шунинг ўзи ҳам ошиқ учун энг олий мукофотдир. Буюк шоир бу ҳақиқатни жуда енгил сўзлар билан ўқувчига англатишга ҳаракат қилган.

У яна бир рубоийсида жаҳондан яхшилик кутган, бахт ахтарган инсон бўлиб гавдаланади. Бироқ ўзи “юз йилда” соғинтириб бир марта келадиган бахтнинг ёнида юз хил бахтсизлик туришини айтиб озор чекади.

Ижтимоий мавзуда ёзилган ушбу рубоийнинг ўқилиши равонлиги ва барчага тушунарли эканлиги билан таҳсинга сазовирдир.

Ҳазрат Навоийнинг рубоийлари ўгача ташбеҳлар билан безатилган.

Дарҳақиқат, рубоий Ҳазрат Навоий назмининг уммонидан бир томчи, холос.  Ҳали бу уммон қаърида неча минглаб дур-у гавҳарлар беркиниб ётибди.  Уларни топиш ва ўрганиш буюк даҳони англаш сари қўйилган қадамдир.

Одина УМАРОВА,

  ГулДУ ўзбек филологияси факультети

2-курс талабаси

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Avgust 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×