Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 2

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ҲАВАСКОР ВЕЛОСПОРТЧИ АЁЛЛАР БЕЛЛАШУВИ

14 May, 2018
33

Мамлакатимиз хотин-қизлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш, оммавий тарзда спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш ва буни кундалик турмуш тарзига айлантириш, шунингдек, 15 май –Халқаро Оила куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон  велосипед спорти Федерацияси биргаликда  “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида ташкил этилган веломарафоннинг вилоят босқичи Гулистон шаҳрида  спорт байрамига айланиб кетди.

Веломарофонда 316 нафардан зиёд хотин-қизнинг ёш тоифаси ҳисорбга олиниб, улар уч  тоифага бўлиндилар.

Хусусан, 18-30 ёшли ҳаваскор велоспортчилар 10 км масофада, 31 ёш ва ундан катталар  5 км масофада ҳаракат қилишди.

– Веломарафонда иштирок этувчилар сони бир неча баробарга кўпайганини айтиш мумкин. Ҳаваскор спортчи аёлларимизнинг фаоллиги ўсганлигини алоҳида айтиш зарур, – деди мусобақанинг расмий очилиш қисмида сўзга чиққан вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова. – Спортнинг ушбу турида энг чаққон аёлларимиз иштирок этяптилар. Улар нафақат ўзлари соғлом, балки оила аъзоларининг ҳам соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун ҳам масъулдирлар. Соғлом оилада эса ҳамиша бахт ва тўкинлик ҳукмрон.

Шуниси қувонарлики, веломарафонда уй бекалари ва кўчабошилар, маҳаллаларнинг фаоллари кўпчиликни ташкил этишди.

Бунга мисол, Сайхунобод туманидан уй бекаси Дилдора Каримова бошчилигида ташриф буюрган бир гуруҳ аёлларнинг баъзилари тадбиркорлик билан шуғулланишса, баъзилари мавсумий ишларда ишлашади, яна бировлари маҳалла комиссияларида аъзо.

– Велосипед – энг фойдали спорт тури ҳисобланади. Мен спортнинг ушбу турини жуда яхши кўраман, шахсан ўзим ишга доимо шу транспортда қатнайман. Шу боисми, бугун ғалаба эришдим, 1-ўринни эгалладим, -дейди Гулистон шаҳридаги 15-мактабгача тарбия муассасаси тарбиячиси Тўлғаной Хушбақова. – Ғолибликка эришиш осон кечмади. Сабаби, иштирокчилар орасида ўтган йилда ҳам иштирок этган ва фахрли ўринларни қўлга киритган ҳаваскорлар бор эди.

Қизғин ўтган мусобақаларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор велоспортчи аёллар орасида биринчи ўринни Ўғилой Йўлдошева эгаллади. 31 ёш ва ундан юқори аёллар ўртасида муросасиз кечган баҳсларда  Гулистон шаҳрилик Тўлғаной Хушбақованинг қўли баланд келди.  45 ёш ва ундан катталар орасида Сайхунобод туманилик ҳаваскор Зубайда Жалилова ўзи каби серғайрат спортсеварларни енгиб, марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Мусобақалар сўнгида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ғолиблар ҳамда веломарафоннинг “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”  “Ғалабага бўлган интилиши учун”, ”Энг ёш пойгачи”, “Соғлом турмуш тарғиботчиси”, “Энг ташаббускор уй бекаси”  ва “Энг чаққон аёл пойгачи” номинациялари бўйича танлаб олинган ҳаваскор велоспортчиларга вилоят хотин-қизлар қўмитаси дипломлари ҳамда ҳомий ташкилотлар – вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон Либерал демократик партияси ҳамда “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Зебо ҲАЙДАРОВА

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
May 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×