Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 3

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

“АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ!”

12 Yanvar, 2018
20

Гулистон шаҳридаги “Марварид” тантаналар мажмуасида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасида Ватанимиз суверенитетини, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз тинчлигини ҳимоя қилишга қодир профессионал миллий армиямиз барпо этилганини таъкидланди.

Бошловчи Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни жанговар руҳда ўтаётган 12 нафар сирдарёлик аскарларнинг исми-шарифини ўқиганида, улар ҳарбийча шахдам  қадамлар билан даврага кириб келишди.

– Тўғриси мен, Самарқанд вилоятида Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаётган  ўғлим Азизжон Мелиқўзиев билан экран орқали кўришсам керак деб ўйлаган эдим, – дейди аскар онаси, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Умида Салимова. – Ўғлимни исми-шарифини ўқишганида кутилмаганда, эшик очилиб, ўзига ярашган ҳарбий кийимда, қўлида бир даста гул билан шахдам қадамлар ташлаб ўғлим кириб келганида, қувончдан йиғлаб юбордим. Учрашувни бу қадар ажойиб ташкил этган ҳукуматимиз раҳбарига ва барча ташкилотчиларга минг раҳмат.

Ватан она каби азиз ва мўътабар. Бугунги тадбирга таклиф этилган барча оналар каби мен ҳам бениҳоя хурсандман. Чунки ўғлим Азизжон хизмат бурчини аъло даражада ўтаётгани учун ҳам командирлари бир қатор хизматдошлари қатори уни ҳам ушбу учрашувга келишга лойиқ топишганидан, Ватан ҳимоячиси деган номга муносиб бўлиб, ишончимни оқлаётганидан, мен у билан фахрланаман.

Онаси Санобар Жайлолова билан юзма-юз учрашган, 2017 йил Қуролли Кучлар чемпионатида қўлжанги бўйича фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган, оддий аскар Алижон Бобоев ҳам сафдошлари билан Гулистон шаҳридаги ушбу учрашувда бўлди.

– Бу учрашувни оналаримиз учун ўзига хос “сюрприз” қилган Мудофаа вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, ҳарбий қисм командирлари ва барча бугунги тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман, – дейди Сирдарё шаҳридан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, оддий аскар А.Бобоев. – Қисмимизда нафақат аскарлик бурчини адо этишимиз, балки спорт билан шуғулланишимиз, билимимизни ошириш учун ҳам барча шароит мавжуд. Хизмат давомида ҳарбийликка жуда қизиқиб қолдим. Мен келгусида, аввал шартнома асосида хизматни давом эттириб, яна бироз малакамни оширгач, шу соҳа бўйича олий ўқув юртида ўқишни ва офицерлик шарафли касб эгаси бўлиб, Ватан ҳимоячиси бўлишни мақсад қилдим. Ота-онам бу қароримни нафақат маъқуллашди, балки буни эшитиб жуда хурсанд бўлишди.

Аскар оналарига вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан тайёрланган байрам совғалари ва анвойи гуллар тақдим этилди.

Гулистон шаҳридаги 9-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг “ҳарбийча” чиқиши ҳамда Олим Хўжаев номли вилоят мусиқали драма театри санъаткорларининг концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Абдужалол  ҚАЮМОВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Yanvar 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Dek    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×