Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

“ҲАР ТОНГ СУРАТГА БИР ТЕРМУЛИБ ОЛАМАН ВА КАЙФИЯТИМ КЎТАРИЛГАНИНИ СЕЗАМАН”

13 Fevral, 2018
20

2007 йили вилоятимизда бўлиб ўтган нуфузли тадбирга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташриф буюрган эдилар. Йиғлишга олийгоҳнинг бир гуруҳ талабалари қаторида мен ҳам таклиф этилган эдим. Ўшанда Гулистон давлат университети иқтисод факультетининг 3-курсида таҳсил олардим.

Шу куни тушгача Жиззах вилоятидаги йиғилишда қатнашиб, кейин бизнинг вилоятга келганлиги сабабли, отанинг бироз толиққанлари  сезилиб турарди. Отанинг вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар, ютуқ ва муаммолар тўғрисидаги маърузасидан кейин бир неча киши сўз олди. Ўшанда вилоят ёшлари номидан сўзга чиқдим ва тенгдошларимнинг ҳаёти, интилишлари, ютуқлари, шу жумладан, ўзимнинг илк муваффақиятларим, орзуларим, келгуси режаларимни қисқача сўзлаб бердим.

Гапимни тугатиб, жойимга қайтар эканман, йиғилиш иштирокчилари негадир қарсак чалишдан тўхташмаганига ҳайрон бўлдим. Ортимга қарасам, Ислом ота ўринларидан  туриб, мен томон келардилар. Ҳаяжон ва шодликдан нима қилишимни билмай тўхтаб қолдим ва орқага қайтдим. Ота қўлимни маҳкам қисиб, гапирганлари кечагидек ёдимда.

– Йўлдаги чарчоғим сенинг гапларингни тинглагач, бутунлай йўқолди, – дедилар ота хурсанд ҳолда. – Мен давлат раҳбари сифатида, ота-онанг қаторида сенингдек йигит-қизларнинг тақдирларингга бирдек масъулман. Келажак сиз – ёшларники, уни сизлар қурасизлар ва шунга муносиб бўлиб яшайсизлар.

Отанинг ўша гаплари ҳамиша қулоқдарим остида янграб, менга куч-қувват, ғайрат бағишлаб туради. Бу ҳаётимдаги энг унутилмас кун бўлиб қолган деб айта оламан. Ўша ҳаяжонли лаҳзалар муҳрланган суратлар ҳам мен учун жуда қимматли. Шу воқеадан кейин янада яхши ўқишга, фаол бўлишга интилдим. 2008 йилни Биринчи Президентимиз “Ёшлар йили” деб эълон қилдилар. Ўша йили Алишер Навоий номидаги стипендия соҳибаси бўлдим. Кейинчалик “Ўзингни англа ва мақсадингга  эриш” номли китобим чоп этилди ва у вилоятимиздаги ёш муаллифлар ўртасида ўтказилган китоблар танловида “Йилнинг энг яхши китоби” дея эътироф этилди.

Университетни имтиёзли тамомлагач, Гулистон туманидаги иқтисодий-ижтимоий касб-ҳунар коллежида, ке­йин мактабда дарс бердим.

Яна бир нарсани алоҳида қувонч билан таъкидлашни истардим. Ўқишни битириб турмушга чиққанимда, ота-онам ўша йиғилишда Ислом Каримов билан бирга тушган суратимизни катта портрет қилиб, сарполаримга қўшиб, келинлик уйимга юборишган эди. Ўша кунлари маҳалладошг аёллар қишлоқдаги одатга кўра уйимизга сепимни кўргани эмас, балки ўша суратни томоша қилгани келишгани ва менга ҳамманинг ҳаваси келгани ёдимда. Ха,  мендан бахтиёр одам йўқ эди ўшанда.

Ўзбекона одатимизга кўра, ота-она фарзандига янги уй қуриб беради. Мана, ҳозир Биринчи Президентимиз ташаббуслари ва лойиҳалари билан қурилган намунавий уйлардан бирида оилам билан бахтли хаёт кечираяпман. Отам қурган уйда яшаяпман, дейман доимо ғурур билан.

Турмуш ўртоғим ички ишлар ходими, масъулиятли вазифада ишлайди. Икки нафар фарзандим бор. Ўғилларим Ислом ота билан тушган расмим билан фахрланиб юришади. Уларни эл-юртга муносиб қилиб тарбиялашга ҳаракат қилаяпмиз. Ўзим эса айни пайтда китоб савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлик би­лан шуғулланмоқдаман. Ниятим юртдошларимизнинг фарзандларини маънавиятли, билимли қилиб тарбиялаш­га ўз ҳиссамни қўшиш.

Тонгда туриб отанинг суратига қараб, кайфиятим кўтарилади, яхши ният билан ишга отланаман. Ҳар куни бир неча таълим масканларига бораман, ўқувчиларга китоб улашаман, улар билан орзулари, келажак ҳақида суҳбатлашиб, бир дунё илҳом, таассуротлар оламан.

Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожпантириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши бажарилишини таъминлашга оз бўлса-да ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.

Ислом бобомнинг таваллуд топган кунлари нишонланаётган шу қутлуғ кунларда улуғ инсон ҳақидаги ушбу хотираларимни яна бир карра тилга олганимдан беҳад бахтиёрман.

Ҳилола СУЛТОНОВА.

 Гулистон шахри

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Fevral 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×