Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 23

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ҲАР ҚАРИЧ ЕР – ҲИСОБДА

14 Fevral, 2018
160

Кичик бизнес субъектларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан йилга ошиб, уларда иш билан банд аҳоли сони қўпайиб  бормоқда. Бу кўрсаткичларга эришишда тадбиркорлар учун яратилган солиқ имтиёзларининг ҳам роли катта, албатта. Таъкидлаш лозимки, бошқа давлатларда кичик бизнес учун бундай кенг имтиёз ва енгилликлар белгиланмаган.

Амалий  ишларни  узвий  давоми сифатида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2796-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу  қарорда     янги ишлаб чиқаришлар ва иш жойлари яратишни хоҳловчи тадбиркорлар бунинг учун зарур ишлаб чиқариш биноларини харид қилишда дуч келаётган  қийинчиликларни олдини  олиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, зарур инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш жойлари барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш  устувор  вазифа сифатида  белгилаб ўтилган.

Қарорга   мувофиқ намунавий таркибда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссиялар тузилган.

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи идоралараро комиссиянинг ишчи органи  этиб белгиланиб, идоралараро комиссия зиммасига  бир қатор  асосий вазифа ва функциялар юклатилди. Хусусан, комиссия тегишли ҳудудда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш, ўтказилган хатлов якунлари бўйича уларнинг рўйхатини шакллантириш, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари билан биргаликда ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ташкил этиш, шунингдек, янги иш жойлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлар томонидан рухсатнома ҳужжатларини ва тижорат банкларининг кредитларини олишда уларга ёрдам бериш назарда тутилган.

Бундан  ташқари,  қарорга асосан  илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони негизида инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаган ҳолларда мулк ва ер солиғи навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб икки карра миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки карра миқдорда, аммо олти каррадан кўп бўлмаган ошириб борилувчи коэффициент қўлланилиши, вилоят ҳокимлиги фойдаланилмаётган ҳамда мақсадга номувофиқ фойдаланилаётган ер участкалари олиб қўйилишини, бўшаётган ер участкалари захира ерлари тоифасига ўтказилиши кўрсатиб  ўтилди. Шу билан  бирга, қарорга  мувофиқ  тижорат банкларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ижарачиларга 5 йил муддатгача, имтиёзли даври 12 ой бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар   ажратиш  вазифалари  белгилаб  берилди.

Ўтган давр мобайнида вилоятда қарорнинг бажарилиши бўйича  фойдаланилмай турган 15 та бино ҳамда иншоот бўйича солиқ идораларига хулоса киритилган бўлиб, уларга юқорида айтиб ўтилганидек, икки карра яъни, 76.8 млн.сўм миқдорда ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.

Мазкур қарор республикамизда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир иқтисодий ислоҳотлар негизида  авваламбор солиқ юкини камайтириш, солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини янада ошириш, солиқ маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган бўлиб, пировардида тадбиркорлик субъектларининг реал даромадларини ошириш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантиришга ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда.

Обид ШЕРНАЗАРОВ,

вилоят давлат солиқ бошқармаси

 бош инспектори

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Avgust 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×