Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 5

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

АНВАР САНАЕВНИНГ ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ

29 Mart, 2018
380

Таниқли эстрада қўшиқчиси Анвар Санаевни Сирдарё вилоятида хайрия концерти бериши тасодиф эмас. У сирдарёни, сирдарёликларни яхши кўради. Ўз навбатида, қўриқ вилоятимиз меҳнат аҳлининг ҳам ёшлар орасида “Муҳаббат куйчиси” деб ном олган хонандага меҳр-муҳаббати бошқача.

– Сирдарёни ўзим туғилиб, вояга етган Самарқанддан кам кўрмайман. Вилоят менга шунчалик қадрли бўлиб кетганки, бу ерда ўтказиладиган бирорта тадбирни четлаб ўтмайман. Наврўз байрамида сирдарёликлар хизматида эдим, ўшанда  яқинда вилоятнинг 55 йиллиги бўлиши ҳақидаги хабарни эшитиб, шу муносабат билан бу ерда хайрия тавдбирини  ўтказишни ният қилгандим. Шу ниятимга етдим. Қаранг, амфитеатр одам билан лиқ тўла.  Ҳамманинг юз-кўзида табассум, айтилаётган ҳар бир қўшиққа улар бефарқ эмас.  Шунинг учун ҳам қўшиқ айтган сари айтгинг келяпти, – дейди Анвар Санаев.

Хонанда тўғри айтади. Унинг қўшиқлари телевидение дастурларида, радио тўлқинларида тинимсиз яйраб турса-да, жонли эшитиш, керак бўлса, у билан мулоқот қилиш, расмга тушиш қанчалик мароқли.

Саҳнада “Муҳаббат” янграганда ҳаммаёқни қийқириқ, қарсак босиб кетди. Хонанда қайси томошабинга микрофон тутса, у қўшиққа қўшилиб кетяпти. Сурхонча, хоразмча, озарбайжонча, афғонча, ҳиндча қўшиқларини сирдарёликлар жуда соғинган эканлар, жўр бўлмаган, рақсга тушмаганнинг ўзи қолмади.

Тадбирда меҳмон санъаткорлар томонидан “Сирдарё навоси” академик рақс дастаси ҳақида ҳам ширин гаплар бўлди. Улар сўнгги уч-тўрт йил ичида дунёнинг деярли ярмини айланиб чиқдилар ва у ерларда ўзбек маданиятини тарғибот ва ташвиқот қилдилар. Сирдарёнинг ўзига хос ва ўзига мос қадриятлари, урф-одатларини бўйи-басти билан кўрсата билдилар. Айниқса, “Сават” рақси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунинг учун ҳам “Сават” рақси ижрочилари  саҳнага чақирилганда томошабинлар оёққа туришди ва гулдурос қарсаклар билан раққосаларни олқишладилар.

Навбат “Шақир-шуқур қилади” ашуласига келди. Ярим чин, ярим ҳазил қўшиққа ҳамма жўр бўлди. Саҳнани ўйинчи босиб кетди, ўтирган жойида ўйнаганлар қанча?

Халқимиз санъатни шундай севади, қадрлайдики, кейинги йилларда бу каби тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани ана шу қўшиқлар ва рақсларга бўлган  муҳаббатдан.  Шу боис ҳам эл севган, ардоқлаган, ўз йўналишига эга бўлган санъаткорларнинг ҳар бири вилоятимизга кўп марта ташриф буюрмоқда, келиб, халқимизга ўз санъатларини  намойиш этмоқда.

Отахонлар қўлларини дуога очиб, хайрия дастурини муваффақиятли якунлаган севимли санъаткор Анвар Санаевнинг халқ хизмати йўлидаги  эзгу ишларига,  ижодига парвозлар тиладилар. Қўшиқчининг қучоқлари гулларга тўлди.

 

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×