Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 6

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

38 ТА АРЗОН УЙ-ЖОЙ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

13 Noyabr, 2017
412

Мамлакатимизда аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш, турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли  қарорига мувофиқ барча жойларда шинам арзон уй-жойлар бунёд этилмоқда.

Вилоятимизнинг туман ҳудудларида қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини ана шундай  уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида шу йилнинг ўзида   21 та массивда барча қулайликларга эга бўладиган 904 та арзон уй-жой қуриш белгиланган. Қарорга асосан арзон уйлар қуриш бўйича уч турдаги лойиҳа ишлаб чиқилган.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уйлар қуриш Дастурига асосан қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этиш мақсадида уй қурувчининг дастлабки бадали атиги 15 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга берилади.

Муҳтарам Президентимизнинг Дастурларига асосан янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этилаётган уйлар ўзининг нарх параметрлари, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини алоҳида эътироф этиш зарур.

Яқинда Гулистон тумани “Мевазор” маҳалласи ва шу номдаги массивда катта тантана бўлиб ўтди. Бу ерда  “Баҳодир Боёвут қурувчи” кўп тармоқли хусусий корхонасининг   қўли гул қурувчилари томонидан қурилган 2 сотихли, уч хонали 38 та замонавий уй-жой бунёд этилиб, эгаларига тантанали равишда топширилди.

Маросимда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди. Янги уйларга кўчиб келган хонадон эгаларини чин юракдан самимий муборакбод этди. Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда кенг қулоч ёйган намунали уйлар қуриш бутун республикамизда бўлаётгани сингари вилоятимизда ҳам жадал суръатларда кетаётганлигини таъкидлади. Уйлар атрофига дарахтлар экиш, гул кўчатлари ўтқазиш, ҳовлига кириш жойларига турфа гуллар, райҳонлар экиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Хонадон эгалари уйлар табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан тўлиқ таъминланганлигини мамнуният билан қайд қилдилар. Жўмраклардан иссиқ, совуқ сув мунтазам келиб турганлигини, ҳовлида ҳатто тандирхонралар борлигини алоҳида таъкидладилар.

– Аввало, муҳтарам Юртбошимизга катта раҳмат, халққа ғамхўрлик бундан ортиқ бўлмайди. Тайёр уйга кўчиб кирдик. Ҳамма нарса муҳайё. Икки нафар фарзандимиз бор, уларни ана шундай шинам уйларда вояга етказиш насиб қилганидан Оллоҳга мингг шукурлар деймиз, – дейди Ойбек ва Элнора Абдураҳимовлар.

– Бизнинг беш нафар фарзандимиз бор, иккитаси умумтаълим мактабида ўқийди. Қолганлари ҳали уйда.  Биз қишлоқда, гуваладан бўлган пастқам уйларда яшаётган эдик. Фарзандларимизнинг толеи баланд экан. Бу ғамхўрликка жавобан ўқувчи-болаларимиз фақат “аъло” баҳолар олишига ишонаман, – дейишди қувончларини яширолмай Абдимўмин ва Зилола Эшонхоновлар.

Тадбирда 38 та хонадонни  ўз вақтида ва сифатли эгаларига топширган “Баҳодир Боёвут қурувчи” хусусий корхонаси раҳбари Баҳодир Мирзаевга сарупо ёпилди.

– Сизларни мана шундай ажойиб уй-жой эгаси бўлганларингиз билан яна бир карра  чин қалбимдан табриклайман. Бу уйлар Сизларга бахт, саодат, омад ва барака олиб келсин. Хонадонларингизда тўйлар бўлсин, жонажон Ватанимизга хизмат қиладиган, фидойи ва азиз фарзандларни тарбиялашда  сизларга куч-қувват, шижоат тилайман, – деди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўз сўзи якунида. – Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Oktabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Sen    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×