Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 5

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

22 НАФАР СИРДАРЁЛИК ЎЗБЕКИСТОН ПАСПОРТИНИ ОЛДИ

12 Oktabr, 2017
163

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аввало, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон манфаатларининг тўлақонли ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да юртдошларимизни, айниқса, кексалар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу ва истакларини рўёбга чиқариш борасида қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бошқа мамлакатларда туғилиб-ўсиб ёки Ўзбекистонда туғилиб, тақдир тақозоси ўзга юртларда яшаб, яна республикамизга қайтиб келган,  Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида тан олган, унинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш мана шундай хайрли-савобли ишлардан биридир.

Бугунга қадар 15 нафар фуқаролиги бўлмаган сирдарёлик Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПФ-5188-сонли Фармони билан уларнинг сафига яна 22 нафар юртдошларимиз қўшилди.

– 1991 йили Тожикистон Республикасида туғилганман, миллатим ўзбек, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, Оқолтин туманида истиқомат қиламан, – дейди Маъруфжон Абдурахмонов. – Мурожаатим инобатга олинганидан беҳад хурсандман. Белимда, қўлимда кучим бор экан, жонажон Ўзбекистон учун хизмат қиламан. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланаман, ишларим йилдан йилга яхши томонга ўзгариб бораяпти. Табиркорликка кенг йўл очилаётгани ишимизнинг ривожини таъминлаяпти. Юртбошимизга ҳамма-ҳаммаси учун катта раҳмат дейман.

– Қирғизистон Республикасида туғилганман, миллатим ўзбек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабасиман, Ширин шаҳрида истиқомат қиламан,  – дейди ҳаяжонини яширолмай Нозимахон Эрманова. – Ва ниҳоят орзуимга етдим, мен энди Ўзбекистон фуқаросиман. Мен учун бундан ортиқ бахт йўқ.  Дадам Нуриддин Ашуров, онам Минавар Ашуровалар ҳам бугун ана шундай бахтга сазовор бўлдилар. Бир оиладан бир кунда уч киши Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган номга эга бўлгани бир умр ёдимиздан кўтарилмайди. Муҳтарам Юртбошимизга, давлатимиз, ҳукуматимизга раҳмат.

Ховос туманида истиқомат қилаётган, хусусий табиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган   Гулчеҳра Боашурова, Оқолтин туманидаги “Ғулом Карим” фермер хўжалиги ишчиси Элёр Бобоев, Сирдарё туманида истиқомат қилиб, қарилик гаштини сураётган Аҳрор Ғойипов, Қозоғистон Республикасида туғилган,  Гулистон шаҳрида истиқомат қилаётан уй бекаси  Муқаддас Жумуқоваларнинг ҳам хурсандчиликлари  чексиз эди.

Ўзбекистон Республикаси пастпортларини тантанали равишда топширган вилоят ҳокимининг ўринбосари  Отабек Абдуғаниев юртошларимизни   Ватанимизнинг тўлақонли аъзоларига айланганликлари билан яна бир карра  қутлаб, уларнинг ишларига омадлар, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилади.

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×